Колумбияда савдо маркази портлаши оқибатида 4 киши ҳалок
бўлди яна 10 киши жиддий яраланди.
Воқеа мамлакатнинг ғарбида жойлашган Кибдо шаҳрида юз берди. Бу ҳақда Ntv.ru
нашри хабар бермоқда. Портловчи мослама бино ичида қолдирилган, унинг кучи бир
килограмм тротил эквивалентини ташкил қилган.
Маълумотларга кўра, бомбани мобил телефон орқали мотоциклда келган номаълум
шахслар портлатишган. Оқибатда супермаркетнинг уч нафар ходими ва савдо марказ
эгасининг қизи ҳалок бўлган.
Ҳозирда воқеа жойида полиция иш олиб бормоқда. Терговчилар қўпорувчилик
ташкилотчиларининг шахсини аниқлашмоқда.