"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси
томонидан "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган "Келажак овози” республика
кўрик-танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилиб, унда 6500
нафардан зиёд йигит-қиз қатнашди.
Танловнинг саралаш босқичларида архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари,
рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалар, анъанавий ва амалий санъат,
бадиий ижод ва публицистика йўналишларида ғолиб бўлган 1000 нафарга яқин ёшлар
вилоят босқичида яна бир бор синовдан ўтди. Улар орасидан 45 нафар иштирокчи
танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Тадбир доирасида ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам
ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳридаги ўттизга яқин корхона ва ташкилот уч юздан
ортиқ бўш ва квота иш ўринларини таклиф этди. Вилоятдаги олий ўқув юртлари ва
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 160 нафарга яқини шу ернинг ўзида
корхоналар билан шартнома тузиб, ишга йўлланма олди