Болливуднинг энг ёрқин қиёфаларидан бири Катрина ҳақида
фақатгина яхши гаплар эшитиш мумкин. У ҳеч қачон жанжалкаш ва ҳасадгўйлар
қаторида бўлмаган. Қисқа суҳбат давомида бунга сиз ҳам гувоҳ бўлинг!
— Сизни жуда омадли дейишади...
— Балки, аммо меҳнатсевар дейишса кўпроқ хурсанд бўлардим.
Чунки тинимсиз ишлаш ва ўз имкониятларимни кенгайтиришни яхши кўраман.
— Миш-мишларга эътибор қилмайсиз, ҳар ҳолда вақтида жавоб
берган маъқулмикан?
— Мен ҳам аввал шундай ўйлардим, кейин фикримни ўзгартирдим.
Вақтимни тайинли ва яхши "гапларга” сарфлайман.
— Гонорар борасида тортишмайсиз...
— Аммо айтганларига рози ҳам бўлмайман. Бир ҳолатга
хурсандман, шу кунгача продюссерлар билан ўртамизда келишмовчилик бўлмаган. Мен
ўз қадримни, улар эса ҳурматини ҳамиша сақлашга ҳаракат қиламиз.
— Айёрмисиз ёки...
— Айёрлик қиз боланинг қонида бор-ку... Аммо ёлғончи
эмасман, озгина ғирромликка ҳам чидашим қийин. Лекин "бош кўтармайман”!
— Салмон Хон ва сиз. Тамоман бошқа-бошқа дунёсиз?
— Эҳтимол... Ҳар ким ўзи истаганича баҳолаши мумкин.
— Муносабатларингиз ҳақида...
— Сўрамаганингиз маъқул... Мен учун аҳамиятли мавзу, лекин
дастурхон қиладиган даражада эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Муҳими, Саллу
менга яқин... (ўйланиб) жуда яқин!
— Бугун сизда танлаш имкони кўп. Таклифларни рад қилишни
бошлаганингизга қанча бўлди?
— Унчалик кўп вақт бўлгани йўқ... Сценарий ва режиссёр мен
учун муҳим. Асосий эътиборимни шу нуқтага қаратаман.
— Партнёр-чи?
— Салмон, Шоҳрух, Акшай ва яна бир нечта актёрларгина мени
сценарийни ўқиб чиқишга мажбур қилишмайди. Уларнинг ўзи фильмнинг биринчи
мувафаққияти эканлигини биламан.
— Айтгандек, Акшай билан экранда жуда муносиб жуфтликсиз?
— Буни кўп бор таъкидлашган. Ҳатто бизни "севишганларга” ҳам
чиқаришган. Шукрки, Твинкл бизнинг муносабатларимизни фақатгина экранда
эканлигини тушунадиган аёл!
Бизнинг маълумот
1984 йилнинг 16 июлида Гонконгда туғилган. Бўйи 1,74 м. Онаси Сюзанна
инглиз, отаси Муҳаммад Кайф Кашмирлик ҳиндлардан. Илк фильми 2003 йилда
экранга чиққан. Ҳозирга қадар Катринанинг фильмографиясида 35та
картина бор.
Manba:darakchi.uz