28 апрел куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти
Юлдуз Усмонованинг концерт дастури бўлиб ўтди.
"Султанбейли" маданият марказида ўтказилган концертда хонанданинг турк
ва ўзбек тилларидаги янги ва яхши қўшиқлари ижро этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек эстрадаси примадоннаси шу йилнинг 28 март
куни БААнинг Дубай шаҳрида ҳам концерт берган ва унда "Гулисан" номли
янги қўшиқ ҳам мухлисларга тақдим этилганди.
Концертда мухлислар қаторидан жой олган ушбу қўшиқнинг қаҳрамониГулнора
Каримова сўзга чиқиб, Юлдуз Усмонова номига илиқ фикрларни билдирган ва унга ўз
совғасини тақдим этганди.