Йигитали Мамажонов, актёр: Кино оламига эндигина қадам қўйиб
келаётганлигим учун ҳам ушбу мавзуда аввало, тажрибали устозларимизнинг қарашларини
қўллаб- қувватлаган бўлардим. Шахсий фикрим эса бугун кино индустриясида ижодий
гуруҳнинг ҳамжиҳатлиги, бир ёқадан бош чиқариб ишлаш санъати етишмаётгандек.
Мавзу борасида тўхталадиган бўлсам, бугунги кун қаҳрамонлари сиймосини
киноасарларда гавдалантириш вақти етиб келди. Буюк аждодларимиз ҳамда замонамиз
фидойилари, шунингдек, зафар қозонган юртдошларимиз ҳақида картиналар суратга
олинса яхши бўларди. Томошабинлар қаторидаги кенг ёшлар аудиторияси ҳам ушбу қаҳрамонларга
ҳавас қилган ҳолда ўз олдиларига юксак мақсадлар қўйишарди ва шунга мос юксак
шижоат билан ҳаракатланишарди!
Сиз ҳам мавзу доирасида ўз муносабатингизни билдиринг,
шахсий фикрингизни изоҳ шаклида қолдиринг. Кино санъати, мавзулар, ютуқ ва
камчиликлар ҳақида мулоҳазаларингизни биз билан ўртоқлашинг. Яна лойиҳа
доирасида қайси мавзуларни ўртага ташлашимизни хоҳлайсиз? Эслатиб ўтамиз,
"Шов-шувли мусоҳаба” лойиҳасининг кейинги мавзуси плагиат қўшиқлар ва унинг
атрофида кечади.