Япония
ҳукумати сув тошқини хавфи туфайли Кюсю оролининг 400 минг аҳолисини
кўчиришга қарор қилди, дея хабар беради Agence France-Presse.
260 минг аҳоли учун эвакуация мажбурий саналади, қолганлар учун эса тавсия характерига эга.
Метеорологлар
маълумотига кўра, бугунги ёмғирнинг тезлиги соатига 11 сантиметрга
етган. Бу эса турар жойларни сув босиши ва кўчки хавфини келтириб
чиқарди.
Охирги
маълумотларга қараганда, Япония жануби-ғарбида уч кун кетма-кет ёққан
ёмғир туфайли камида 29 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Энг кўп
қурбон – 19 киши Кумамото префектурасидаги Асо шаҳри яқинида қайд
этилди.
Кюсю
оролидаги Фукуока префектурасида 180 дан ортиқ кўчкилар рўй берди,
тошқин учта кўприкни оқизиб кетди, 820 та уйга зарар етди.
Суратда: Фукуока префектурасидаги тошқин асоратлари.