“Истиқлол” саҳнасида: Жимм Керрий, Юрий Никулин ва Мирзабек X.
Кулгу умрни узайтириши ҳақида кўп бора таъкидлашган. «Мирза»
театри ҳақиқатдан ҳам ҳажвиялар орқали одамларни даволамоқчи шекилли. Жорий
йилги концерт дастурини ижодкорлар "Яна биз” деб номлашди. Демакки, ўша таниш
чеҳралар ва кулгу усталаридан кутилмаган чиқишлар бўлиши турган гап. Боиси
анъанага кўра саҳнада "Мирза” театри бирор бир воқеага асосланган ҳажвий чиқишларни
амалга оширишади. Бу сафар санъат орқали даволашнимақсад қилган санитория иши
очиб берилиши кўзда тутилган. Салкам бир йил аввал бошланган тараддуд айни
кунларда яна авжига чиққан. Концерт аввалбошида Сойиб Хўжаев, Ҳожибой Тожибоев,
Жимм Керрий, Алдаркўса, Юрий Никулин, Чарли Чаплин каби образларда актёрлар чиқиши
назарда тутилган. Шунингдек, "санитория”да даволанишни ният қилган воҳалигу водийлик
онахонлар образларини Маъмур акаю Ботир акалар гавдалантиришади. "Соғлом бола”
йили муносабати билан бу сафар санъаткорларнинг 30 йил бурунги болалик
даврларини акс эттириш ҳам кўзда тутилган. Кулгу кечасида қизиқчилар Шукрулло
Исроилов ҳамда Ҳалимабонуларнинг ажойиб чиқишлари ҳамда Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, Авзал Ҳусановларнинг иштироки ҳам
режалаштирилмоқда. "Яна биз”да учрашгунча!