Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SOG'LIK

Inson salomatligi – tug‘ilgan kuniga bog‘liqmi?

Нумерология илми ҳар бир кишининг туғилган йили ва санаси рақамига қараб саломатлиги ҳақида тўлиқ маълумот бера олади.

Нима қиласиз?

Бунинг учун қоғозга туғилган йил ва кун  рақамларини ёзиб чиқинг. Масалан, 13.09.1989 йил.  Энди мазкур рақамларни алоҳида кўринишда ёзиб олиб, бир-бирига қўшамиз.

1+3+0+9+1+9+8+9=40;  4+0=4.  Демак, сизнинг саломатлик рақамингииз 4 экан.

Қуйида рақамларнинг изоҳи билан ташишингиз мумкин.

1. Юрак-қон томир тизими ҳамда кўз хасталикларига мойиллик кузатилади. 30 ёшлардан ошгач, артериал қон босими ҳолатига диққат қилинса фойдадан холи бўлмайди.

Фойдали: бодринг, лимон, узум, апельсин, асал. Мойчечак, мармарак.

19,28, 37 ва 55 ёшларда соғлиғингиздаги ўзгаришларга эътиборли бўлинг! Октябр, декабрҳамда январ ойлари профилактика чоралари учун тавсия этилади.

2.Ошқозон фаолияти ва ҳазм аъзоларидаги ўзгаришларга аҳамиятли бўлиши лозим. Аёлларда  қалқонсимон без хасталикларига мойиллик кузатилиши мумкин.

Фойдали: салат барги, карам, шолғом, бодринг, кўк пиёз ва банан. 

20, 25, 29 ва 43 ёшларда саломатлигингиз панд бериши мумкин  Январь, февраль ва июль ойларида сиҳатгоҳларга йўл олишингиз мумкин.

3.Асаб  тизими зўриқиши, депрессия, асабийлашиш ва умумий зўриқиш олатларидан эҳтиёт бўлинг.

Фойдали: ялпиз, заъфарон ўсимлиги, мускат ёнғоғи,мармарак; қизил лавлаги, олма, шафтоли, анор, узум, олча ва олхўри меваси.

Соғлиғингиздаги ўзгаришларга 12, 21, 39, 48 ва 57 ёшингизда аҳамиятлироқ бўлинг. Умумий профилактика мақсадида июн ва сентябр ойлари хайрли саналади.

4.Ушбу рақам соҳиблари камқонлик, бош оғриқлари ва умуртқа поғонаси касалликларидан азият чекишлари мумкин.

Фойдали: Турли мева ва сабзавотлар, шунингдек бақлажон, шолғом, каром ва  кашнич тавсия этилади.

Жиддий ўзгаришлар юз бермаслиги учун 13, 22, 31, 40, 49 ва 58 ёшингизда соғлиғингизга аҳамиятлироқ бўлишингиз лозим. Август ва сентябр ойлари эса умумий профилактика учун мос келади.

5.Мазкур рақам эгалари бош оғриқлари хусусан мигрен хасталиги, асабийлашиш, уйқусизликка  мойил бўлишади.  Бундай кишилар учун энг яхши даво ўз вақтида авқатланиб, саккиз соат уйқу тартибига риоя этишдир.

Фойдали: денгиз карами, қўзиқорин, ёнғоқ, сабзи, картошка, гуруч.

14, 23, 41 ва 50 ёшингизда саломатлигингизга катта эътибор беринг. Сиҳатгоҳларда даволаниш учун июль, сентябр ва декабр ойлари тавсия этилади.

6.Томоқ оғриқлари, бурун ва нафас йўллари касалликларига мойиллик бўлиши мумкин. Айниқса, ўпка фаолияти ва тез-тез такрорланувчи шамоллаш ҳолатларига эътибор қилинг

Фойдали: анжир, исмалоқ, бодом, олма, шафтоли, ўрик,  дуккакли дон маҳсулотлари.

Агар ёшингиз 15, 24, 42, 51 ёки 60 да бўлса,бу ёшда соғлиғингизга янада эътиборлироқ бўлганингиз маъқул.  Умумий профилактика учун май, октябр, ноябр ойларини танлашингиз мумкин.

7.Сизни аллергик хасталиклар, ўт пуфаги ва иммун тизимининг сустлашиши аломатлари безовта қилиши мумкин

Фойдали: кўк чой, туршак, сабзавот шарбатлари,  бодринг, нок, олма, тарвуз.

Ёшингиз 16, 25, 34, 43, 52 ва 61 бўлганда соғлиғингизга жиддий эътибор қаратинг. Сурункали касалликларни олдини олиш мақсадида январ, март, июль, август ойлари айни муддао.

8.Жигар фаолияти ўзгаришлари ҳамда бўғим касалликларига мойиллик бор. Шунингдек, бош оғриқлари ҳам безовта қилиши мумкинЖисмоний  машқини бажаришга эътибор қаратиши мақсадга мувофиқдир.

Фойдали: қўзиқорин, карам, қизил ловия, шолғом, бақлажон, булғор қалампири, помидор, олма каби махсулотлар ҳамиша таомномангизда бўлишига ҳаракат қилинг.

Сиз 17,27,35, 44 , 53 ва 62 ёшингизда  соғлиғингизга ниҳоятда аҳамиятли бўлишингиз лозим. Умумий профилактика учун эса декабр, феврал ва июль ойлари мос келади.

9.Сийдик пуфаги муаммолари ҳамда иммун тизими заифлашувига мойил бўлишади. Инфекцион касалликларга осон таслим бўлиш ҳам айнан шундан. Организмни чиниқтиришга эътибор қаратсалар, хасталикларни енгиб ўтишлари осон.

Фойдали: пиёз, саримсоқ, занжабил, лимон, киви, карам, қовоқ, ерқалампир.Шунингдек, ёғли таом ва егуликлар миқдорини чеклаганингиз маъқул.

18, 27, 36, 45 ва 63 ёшларда соғлиғингиздаги ўзгаришларга бефарқ бўлманг. Апрел, май, октябр ойлари умумий профилактика учун асқотиши мумкин.

 Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади



Категория: SOG'LIK
Просмотров: 6960 | Комментарии: 6 | Рейтинг: 1| Рейтинг: tug‘ilgan kun
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 6
аватар отсутствует Menda 10raqami chiqdi ku lekin 10raqamda hech qanday izoh berilmagan
Like | 0
9440832 Ha menda xam deyarli to'g'ri
Like | 0
bek27 manda 5 raqami chiqdi ;) ;) he he ml pa
Like | 0
Zver Man hisoblay olmadm
Like | +1
Jasur6765 manda 4raqami chiqdi deyarli haqiqatga yaqinroq
Like | 0
ziyo_turdiev Ola :-)
админishonmasangiz albatta buni o'zingizda sinab ko'ring!
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:48
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное