Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Qiziqarli

Гўзал бўлиш қанчага тушади? Бизнинг суриштирув

Tarona.Tv ҳозирги кунда гўзал бўлиш қанчага тушади деган савол билан юртимиздаги гўзаллик салонлари ҳамда пластик ва эстетик жарроҳлик клиникаларига мурожаат қилди.


Инсон яралибдики, у табиийки гўзалликка интилади. Гўзаллик эса қурбонликларни талаб қилади дейишади. Замона зайли билан бугунги кунда "қурбонлик” деган сўз замирида катта моддий ҳаражатлар ётади. У ҳоҳ аёл ҳоҳ эркак бўлсин, ўзининг бирор камчилигини бартараф этишни истайди ва агар шароити кўтарса бундан бор маблағини ҳам аямайди.

 

Бугунги кунда гўзаллик салонлари жуда кўп турдаги хизматларни таклиф қилмоқда. Хусусан косметологлар турли косметика муолажаларини амалга оширса, уқаловчилар организмдаги алмашинув жараёнини йўлга қўядилар. Сартарошлар эса хақиқий санъат асари яратиб, инсонни таниб бўлмас гўзал қиёфага солишлари мумкин. Қомати, юз-кўзи ва ҳатто бурнидан шикоят қилаётганлар эса албатта пластик жарроҳларга мурожаат қилишади ва ўзларини қийнаётган муаммодан халос бўлишади. Хўш, ана шу хизматлар учун бугунги кунда маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари томонидан қандай нархлар белгиланган.

Келинг сўровни энг кўп ишимиз тушадиган сартарошларнинг хизматларидан бошлайлик. Ушбу соҳа мутахассисларининг хизмат хақлари — 15 000 -25 000 (аёллар учун), 10 000- 20 000 (эркаклар) сўмгача бўлиб, асосан бу қайси тоифадаги мутахассисга мурожаат қилишга боғлиқлиги аниқ бўлди.

 

Сочларга турли бўяш хизмати профессионал бўёқ ёрдамида 60 000- 70 000 сўмгача, агар бўёқ ўзингиз томондан олиб келинган бўлса 15 минг сўмга тушар экан.

 

Салонлар томонидан келинчакларнинг хаётида бир кун бўладиган тўй хизматлари нархлари ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Бу борада барчага таниш ва машҳур стилистларнинг соч турмак ва макияжи нархи 300 000 сўмни ташкил қилса, бошқа стилистларники 180 000 сўмни ташкил қилар экан.

 

Салонлардаги маникюрнинг нархи 15 000 сўм, педикюр — 20 000 сўмни ташкил қилади.

 

Сунъий тирноқ улаш ҳом ашёсига қараб 70 000-90 000 сўмгача баҳоланди.

 

Салонларда кўрсатилаётган косметологик хизматлар ўртача 50 000 сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари косметологларнинг турли ниқоблари ҳам мавжуд бўлиб, ёшартирувчи ва озиқлантирувчи ниқобларнинг бир марталик нархлари 20 минг сўмдан экан. Мазкур ниқобларни самарасини сезиш учун эса ўртача 10 та муолажа маслаҳат берилади.

 

Шунингдек гўзаллик салонларида татуаж, яъни сунъий қош, киприк ва лаб бўяш хизматлари ҳам мавжуд бўлиб, ушбу хизматнинг нархи 85 000 сўмга айланади. Танадаги кераксиз тукларни олиб ташлаш хизмати -депиляциянинг нархи 15 000 дан 40 000 сўмгача тана аъзосига қараб белгиланар экан.

 

Пластик ва эстетик жарроҳлик хизматлари

 

Блефаропластика ёки кўздаги ажинларни йўқотиш – юқори қовоқлар 650 минг сўм пастдаги 810  минг сўм.

 

Кўкрак безини протезлаш жарроҳлик амалиётининг ўзи 2 млн сўм туради, унга ишлатиладиган имплантантларнинг нархи эса 4 млн сўмни ташкил қилади.

 

Қоматнинг гўзаллигини бузаётган ёғларни сиқиб ташлаш, яъни липосакция амалиётининг икки хил тури мавжуд бўлиб, лазерли 2та худуд 2 млн сўм ҳамда вакуумлиги 1 та худуд 500 минг сўмни ташкил қилади.

 

Қорин пластикаси ёки абоминопластика амалиёти қоринни йўқотишнинг энг яхши имконияти бўлиб унинг нархи – 3-4 млн сўмни ташкил қилади.

 

Шампангқулоқликдан азият чекаётганлар учун қулоқ чиноғи пластикаси, яъни отопластика амалиёти -650 минг сўмга тушади.

 

Кўп терлашдан азият чекаётганлар гипергидрозни лазер ёрдамида даволаш амалиётидан фойдаланишлари мумкин, бунинг нархи эса – 2 млн сўм.

 

Телеангиоэкстазия, оддий сўз билан айтганда оёқ терлашини йўқ қилиш учун 400 минг - 1 млн сўмгача сарфланади.

 

Фейслифт, яъни юз торттириш амалиёти– 3-4 млнга тушади.

Сангапури- юқори қовоқлардаги декоратив қатламни ҳосил қилиш 950 минг сўм.

 

Ринопластика амалиёти, яъни бурун шаклини тўғрилаш учун қўлланиладиган жарроҳлик амалиёти 2 -3 млнгача тушиши мумкин.

 

Хуллас суриштирув давомида гўзаллик хақиқаттан ҳам катта "қурбонликлар” талаб қилишини гувоҳи бўлдик. Албатта ҳар бир инсон гўзал кўриниши керак, аммо баъзи муолажаларга сарфланган пулларни тежаган ҳолда уй шароитида ҳам гўзаллик салони яратиш мумкинлиги хақида ўйлаб кўрганимиз маъқулроқ эмасмикин, деган фикрга борасан киши. Хуллас, биз хулоса қилмадик буни сизларнинг иҳтиёрингизга қолдирдик. 

Бу борада сиз нима дейсиз? Орангизда мана шундай муолажалардан фойдаланган ёки уй шароитида бирор муолажа қилиб кўрганлар борми, бу хақда биз билан ўртоқлашинг. Фикрингиз биз учун муҳим!

 Manba:darakchi.uz



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 5563 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Гўзал
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Zolushki123 Tashqi gozallik muhimmas muhimi ichki dunyosi gozal bolsin
Like | 0
$marjona$ Tugri wun4a pulga qildirasizde qigan iwiga garantiya beriwadide nu konglizdigidaqa 4iqmasligi mumkun
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:11
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное