Гугушанинг "Round Run»и мегахитга айланишининг уч сабаби бор: биринчидан бетакрор ижро, иккинчидан, куйчининг ўзи оммага жуда қизиқарли инсон, учинчидан, клип қойилмақом даражада яратилган! Гулнора қойил қолдиришда давом этади. Унинг инглиз тилидаги илк альбомидан жой олган "How dare» қўшиғига "Round Run» билан параллел равишда клип суратга олинганди. Айни пайтда монтаж ишлари ниҳоясига етиб қолган клип премьераси билан боғлиқ кун масаласи ҳал қилинмоқда. Клипдаги ажойиб кадрлар сизни ўзига михлайди: таъмирталаб Чорсу меҳмонхонаси шунча йил ўтиб, ҳали бундай суратга олиш ишларини кўрган эмас, Дилноза Кубаева эса клип бош қаҳрамонларидан бири сифатида, Guliнинг энг ёрқин либосларидан бирида намоён бўлади...Гугушанинг жозибакор имиджи эса сизни маҳлиё қилади. Энг қизиғи, ҳаммаси унинг ўз қобилиятлари асосида юзага чиққани боис ҳам табиийлик ва сеҳрлиликка эга: ўзи яратган либос, ўзи яратган тақинчоқ, ўзи куйлайди...Кутамиз. Арзийди. Ахир, бу Гугуша. Унинг ишида сохталик ва "олди-қочди”лик йўқ!