Ўзига хос қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган
хонанда Фирдавс ўзининг янги альбомини тақдим этиш арафасида
турибди. "Азизам" деб номланган альбомдан хонанданинг ўн иккита
янги таронаси ўрин олган.
— "Азизам”ни турмуш ўртоғимга бағишлаганман. Ундаги
энг гўзал тароналар ва муҳаббатни тараннум этувчи қўшиқлар фақат умр йўлдошига
аталган, — дейди хонанданинг ўзи.
Мазкур янги альбомнинг тақдимот маросими Янги йил байрами
арафасида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз Фирдавс Пазлиддинов 90 йилларда
томошабинлар орасида машҳур бўлган "Кимга қанақа?" кўрсатуви
муаллифларидан бири бўлган Шаҳло исмли журналистнинг турмуш ўртоғи бўлади