Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларга бошланғич бадалсиз уй-жойлар бериш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда “Камолот” ЁИҲ расмий сайти хабар тарқатди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрда қабул қилинган қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп квартирали ҳамда мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ёш оилалар учун кўп квартирали уйлар этиб реконструкция қилиш белгилаб қўйилди.
Қарорда белгиланишича, имтиёзли кредитларга бериладиган уйлар фақатгина “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши тавсиясига биноан амалга оширилади ва “Камолот” уйлари деб аталади.
“Камолот” уйларидаги сотиб олинадиган кватиралар қийматини тўлаш учун, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даврга берилади