Кончита Вурст тахаллуси билан машҳурл бўлган австриялик
Томас Нойвирт "Евровидение-2014” қўшиқ танлови ғолиби бўлди. У овоз бериш
натижасида 290 баллни қўлга киритди ҳамда рақибларини анча ортда қолдирди.
Иккинчи натижани — 238 балл билан Нидерландиянинг The Common
Linnets гуруҳи кўрсатди, учинчи ўрин Швециялик Санна Нильсенга (218) насиб
этди.
"Евровидение” финалида 10 май шанба куни Украина,
Белоруссия, Озарбайжон, Исландия, Норвегия, Румыния, Арманистон, Черногория,
Польша, Греция, Австрия, Германия, Швеция, Франция, Россия, Италия, Словения,
Финляндия, Испания, Швейцария, Венгрия, Мальта, Дания, Нидерландия, Сан-Марино
ва Буюк Британия вакиллари иштирок этишди.
"Евровидение” қўшиқ танлови 1956 йилдан бери ҳар йили
ўтказилади. Танловни қабул қилиш ҳуқуқини сўнгги танловда ғолиб бўлган мамлакат
қўлга киритади.
"Евровидение-2014” Копенгагенда 6 дан 10 майга қадар давом
этди.