"SanDisk” компанияси профессионал фото ва видео тасвирлар учун мўлжалланган "CompactFlash” форматидаги янги хотира карталарини тақдим этди. "Extreme Pro CFast 2.0”нинг ўқиш тезлиги сониясига 450 мегабайтни, ёзиш тезлиги эса сониясига 350 Мб ни ташкил этади. Хусусан, картадан 100 гигабайт ҳажмдаги файли узатиш учун бор-йўғи 4 дақиқага яқин вақт кетади.
Айтиш жоизки, тезлик "Extreme Pro” карталаридаги ягона ютуқ эмас. Шунингдек, карталар мустаҳкамроқ ҳам қилиб ишланган, уларнинг янги конструкцияси шикастланиш эҳтимолини камайтиради. Бундан ташқари, ҳар бир картага уникал серияли рақам берилган бўлиб, уни қувватлаш хизматида рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Компания янги картанинг нархини 1800 доллар қилиб белгилади. "CFast2.0” карталарининг қиймати ҳамда уларга мос келадиган "USB3.0” ридерининг нархи эса сал кейинроқ эълон қилинади.