|
“Доғда қолдирдим”да мантиқ қани?
| ТVМ телеканалини мунтазам равишда кузатиб борганим учун ундаги барча кўрсатув ва унинг бошловчиларини яхши биламан.
Бугун эътиборингизни яқиндан бошлаб томошабинларга ҳавола этилаётган "Доғда қолдирдим” кўрсатувига қаратишни лозим топдик. Аввал-бошданоқ анчагина танқидларга учраб, плагиатлик тамғаси остида қолган бу дастурни, очиғи охиригача тишимни-тишимга қўйиб томоша қилдим. Келинг, шу ўринда дастур плагиат, яъни хорижий телеканал кўрсатувидан нусха кўчирилган деган гапни четга суриб қўяйлик. Чунки ижодкорлар кўрсатувнинг 22 июлдаги сонида бунга қисман жавоб бериб ўтишди. Хуллас, дастурнинг ўша кунги мавзуси уйланишга бориб тақалди. Дастур бошловчиларининг орасида "савлат тўкиб ўтирган” Даврон Кабулов ҳали бўйдоқ экан. Бу билан бошловчилар нимага шаъма қилишаётганини тўғриси тушуна олмадик. Ойбек Рихсибековнинг лаби-лабига тегмай гапириши қонимизни қайнатди. "Ойбекжон, сиз Соат Шариповга шогирдсиз чоғи. Улардан тез гапиришни ўрганибсиз-у, гапларингизга бир чимдим маъно ташлашга эринибсиз-да. Бироқ Ойбек Рихсибековнинг адабий тил меъёрларига амал қилиб гапириши эса мени қойил қолдирди. Даврон Кабуловга келсак у дастур давомида қўлидаги iPadини ўйнашдан нарига ўтгани йўқ. (Балки iPad янгидир) Музаффар Мирзабековнинг гапираётган гапларини миллий менталитетимизга, азалий қадриятларимизга буткул зид, деб бемалол айтишимиз мумкин. Мисол учун Ойбек Рихсибеков Наримон Султонхўжаевга қараб "Мана сиз турмуш қурган аёлингиз” дея гап бошлаётганида Музаффар Мирзабеков унинг гапини бўлиб "аёл эмас қиз денг” деб қолди. А`lo FМ радиоси ходими Абдувоситнинг гапларини эшита туриб замонамизнинг даҳоси деган фикрга келдик. Ҳатто меҳмон хонанда Узейир билан гаплашганда ҳам унинг устидан кулиб, масхара қилаётгандек туюлди. Жон куйдириб интервью бераётган Узейир яхши ҳамки унинг гапларини тушунмади. Тўртта бошловчига ҳам айтар гапимиз бор: Кулдириш қўлингиздан келмас экан, лоақал ўзингизнинг устингиздан кулишларига йўл қўйманг. Ахир кўрсатувни томоша қилган томошабин "шу ҳам кўрсатув бўлдими?” деган хаёлга бормайдими? Ҳамма қатори биз ҳам бу кўрсатувдан мазмун, маъно излашга ҳаракат қилдик. Аммо "Доғда қодирдим” бизни ҳақиқатдан ҳам доғда қолдирди. Савия-ю мазмун анқони уруғи экан. Яна бир ажойиб ҳолат: кўрсатувга қизиқчи Шукрилло Исроилов ташриф буюрди. Қизиқ, нега Шукрилло Исроилов қатнашган давраларда гап фақат унинг қоматига бориб тақалаверади? Бу қизиқчининг санъатда қоматидан бошқа ҳеч нарсаси йўқми? Бу кўрсатувда ҳам гап деярли Шукрилло Исроиловнинг қомати ҳақида борди. Тўғри, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Лекин назаримизда қизиқарли, томошабиннинг маънавиятини оширадиган, дунёқарашини кенгайтирадиган кўрсатувлар тайёрлаш ижодкорларнинг бурчи саналади. Дастурни томоша қилар эканман, худди "Гап”га йиғилган эркакларнинг суҳбатига ўхшаш гаплар қулоғимга чалингани учун суҳбат яширин суратга олинган шекилли, деган хаёлга ҳам бордим. Лекин дастур якунида сўзимни тасдиқлагандек Даврон Кабулов кадр ортидагиларга қараб "биз ўзи шунчаки гаплашиб ўтиргандик, ўзинглар камера кўтариб кеп қолдиларинг-ку” деб қолди. Гапи ростга ўхшайди. Агар бу жиддий тайёргарлик кўрилган кўрсатув бўлганида эди, бу даражадаги хатоликларга йўл қўйишмаган бўларди. Агар ТVМ каналига юмористик кўрсатувлар етишмаётган бўлса, юморни бу тарзда эфирга узатмасдан кулгуни оддий мухлислар орасидан қидирганлари мақсадга мувофиқ бўлармиди. Балки сиз излаётган истеъдодлар ҳам айни қаршингиздан чиқармиди?!
|
|
Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB) |
Просмотров: 2298
| Комментарии: 2
| Рейтинг: 1| Рейтинг: |
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Всего комментариев: 2 | |
|
|
|
|
|
Профил |
Время: 08:00
Добро Пожаловать, Mexmon
|
|
Самое Популярное |
Самое Популярное
|
|
|