Бу галги ҳазилимиз гўзал ва истеъдодли актрисаларимизга
бағишланади. Ўйлаймизки, ушбу карикатуралар сизга ҳам, санъат аҳлига ҳам манзур
бўлади.
Асал Шодиева: Дейишдилар "Учар қиз”, Кейин "Ҳай-ҳай
қизалоқ”. Қўлимдан келмас ҳаргиз, Қўймоқ йигитга тузоқ.
Дилноза Кубаева: "Андишали келин”дан. "Келгинди...”га
айландим. Тутиб "реклом” элиндан, Зўрлардан зўр сайландим.
Зарина Низомиддинова: "Жулетта” бўлиб келдим, "Қоракўз”
деди ҳайҳот. "Салом севги...” дан кейин, "... юлдузман” ва "Паризод”
Шаҳзода Муҳаммедова: Танилдим дея "банан”, "Тундан тонггача”
йиғлаб. Машҳурбекнинг юрибман "Дилкаш...”да бағрин тиғлаб.
Ойдин Юсупова: Дея "Кўзларинг маюс”, Кўкка отишди, аммо... Омад
келмай юзма-юз, Бўлиб қолдим камнамо.
Матнлар муаллифи: Наргиза Усанбоева
Карикатуралар муаллифи: Ориф Мирзаев
Manba:darakchi.uz