Ёшларнинг севимли гуруҳларидан бири бўлган "Давр” янги таронаси
23 май куни соат 17:20 да "Ўзбегим таронаси” радиосида эксклюзив тарзда премьера
қилинди.
Хабарингиз бор айни дамда гуруҳ ижодкорлари кетма-кет
равишда янги қўшиқларни мухлислари эътиборига ҳавола этмоқда. Ана шундай
кетма-кетликдан жой олган навбатдаги туҳфа "Астагина” композициясидир. Қўшиқ
матни Якзон қаламига мансуб, аранжировка эса Темурга тегишли. Мусиқасини Темур
билан ҳамкорликда гуруҳ хонандаси Фирдавс басталаган.
Қўшиқ премьера қилингач жонли эфирда "Давр” гуруҳининг
кўплаб мухлислари тинимсиз қўнғироқ қилиб, қўшиқ аъло даражада чиққанлигини
таъкидлаб ўтди. Ҳатто, СМСлар ёмғири ҳам тингани йўқ. Яхши кайфиятда бўлган
тингловчиларга қўшиқ янада кўтаринкилик бахш этган бўлса ажаб эмас.
Дарвоқе, гуруҳ йигит-қизлари бир талай янгиликларни ҳам ҳозирлаб
қўйишган. Бу ҳақида эса кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатишда
давом этинг!