"Даракчи” газетаси ва Darakchi.uz сайти фаолияти декабр
ойининг бошида вақтинчалик тўхтатиб қўйилганлиги ҳақида аввал хабар тарқалган
эди.
"Даракчи" нашриёт уйи ходимларининг маълумотларига кўра, эртадан
ходимлар вақтинчалик таътилдан чақириб олинишган ва ўз фаолиятларини давом
эттиришади.
Нашриёт ходимлари сўнгги дамгача ўз фаолиятларини қайта тикланишига ишонишди,
ваниҳоят, ушбу узоқ кутилган ҳодиса содир бўлди. Бу ёғига "Даракчи"
ижодкорлари ашаддий мухлисларини ўзларининг ижод маҳсуллари билан қувонтиришда
ва изланишда давом этишади.
Газетанинг бу йилги илк сони 31 январ куни муштарийлар қўлига етиб боради