Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 октябрь куни мамлакатимизда ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, кечқурун қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 м/т эсади. Ҳаво ҳарорат кечаси ўртача +2 – 5 даража, кундузи ўртача +12 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳам ҳаво ўзгарувчан, вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +6 – 8 даражани ташкил қилади.