Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши мумкин
Ўзбекистон гидрометеорология хизмат марказининг хабар қилишича, 27 июль Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси 20-22, кундузи 36-38 даража бўлади. 28 июль ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 21-23, кундузи 33-35 даража бўлиши кутилмоқда.
27-30 ИЮЛГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27-28 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-28 июлда 17-22, 29-30 июлда 13-18, кундузи 27 июлда 34-39, 28-30 июлда 25-30 даража бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-28 июлда 20-25, 29-30 июлда 17-22, кундузи 27 июлда 35-40 бўлади, 28-30 июлда 30-35 даражагача пасаяди.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-28 июлда кечаси 18-23, кундузи 33-38, 29-30 июлда кечаси 15-20, кундузи 29-34 даража бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-29 июлда 22-27, 30 июлда 18-23, кундузи 27-28 июлда 37-42, 29-30 июлда 32-37 даража бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 27 ва 30 июлда ёғингарчилик кутилмайди, 28-29 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-29 июлда 18-23, 30 июлда 15-20, кундузи 27-28 июлда 33-38, 29-30 июлда 30-35 даража бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 27 ва 30 июлда ёғингарчилик кутилмайди, 28-29 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-28 июлда кечаси 15-20, кундузи 25-30, 29-30 июлда кечаси 11-16, кундузи 17-22 даража бўлади.
Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3311
| Комментарии: 1
| Рейтинг: 0 | Рейтинг: ёмғир
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Всего комментариев: 1
Порядок вывода комментариев:
По умолчанию
Сначала новые
Сначала старые
Профил
Время: 12:33
Добро Пожаловать, Mexmon
Самое Популярное
Самое Популярное