Чехияда кўприк қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Чехиянинг Вилемов шаҳридаги катта кўприкнинг қулапши натижасида 3 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда lenta.ru нашри хабар беради.
Воқеа кеча содир бўлган ва бу вақтда кўприкнинг таг қисмида уни қайта таъмирлаш ишлари билан шуғулланаётган қурувчилар гуруҳи бўлган. Кўприкнинг тош парчалари орасида жами 6 киши қолиб кетган. Уларнинг 3 нафари қутқариб олинган, 3 нафари эса олинган жароҳатлар туфайли вафот этган.
Айни вақтда кўприкнинг қулаши сабаблари аниқланмоқда.