Ўтган асрнинг ўрталарида бананчилик соҳасини йўқ қилиб
юборишига оз қолган "Панама касаллигининг” янги тури яна ўсимликларга
таҳдид солмоқда.
Замбуруғ Осиё ва Африкада энг кўп тарқалган банан турини нобуд қилади.
Мутахассиларнинг фикрича, агар "Панама касаллигини” қўзғатувчи Лотин
Америкага ўтса, ҳалокат юз беради. "Панама касаллиги” деб аталадиган
Tropical race 4 (TR4) замбуруғи бир неча ҳафта олдин Жануби-шарқий Осиёдан
Мозамбик ва Иорданияга келди, дея хабар беради The Independent нашри.
БМТдан маълумот беришларича, ушбу касалликнинг тарқалиши банан соҳасига
таҳдид қилади. Мутахассислар қарши курашиш чораси ҳали топилмаган замбуруғ
банан асосий майдони бўлмиш Лотин Америкасига тушиб бўлганлигини таҳмин
қилишмоқда. У ерда «панама касаллиги» экспортга жўнатиладиган
95% бананларни йўқ қилиши мумкин.
«Агар TR4 Лотин Америкасига етиб борса, ҳалокат юз беради, унинг олдида
дунё ҳамжамияти мутлақо кучсиз бўлади. Ишчи гуруҳ турли мамалкатларда
бўлмоқда. Унинг тарқалиш хавфи ўрмон ёнғинларидек тез бўлиши мумкин», -
дейди банан бўйича етакчи дунё мутахассиси, белгиялик олим Рони Свеннен.
Яқин кунларда БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги комиссияси баёнот
қилиб, агар замбуруғ тарқалишининг олди олинмаса барча банан плантациялари
ҳавф остида эканлигини маълум қилади. БМТ вакиллари олимлар, ишлаб
чиқарувчилар ва ҳукуматни ушбу хавфни олдини олишга чақиришмоқчи.
Баъзи маълумотларга кўра, TR4 замбуруғи Осиё ва Африкада бананларнинг 85%
ҳосилини йўқ қилиши мумкин. Банан 410 миллион аҳоли рационининг учдан бир
қисмини ташкил қилгани боис, ушбу ҳолат олимларни ҳавотирга солмоқда.
1950 йилда банан саноати барбод бўлиш арафасида эканлигида ёрдамга Дербиширда
яратилган Герцог Кавендиш шарафига ном олган банан нави келган. Ҳозирда
мазкур нав гуруҳи плантациялларнинг 47% ташкил қилади. Айнан Кавендиш нави
бу сафар замбуруғ хавфи гуруҳига кирган.