Пойтахтнинг барча туман ички
ишлар идораларида биометрик паспорт топшириш йўлга қўйилди.
Янги биопаспортнинг кўриниши
қуйидагича:
* Муқовага биометрик
паспортда электрон маълумотлар мавжудлигини билдирувчи рамзий белги туширилган.
* Амалдаги паспортларимиз
кирилл имлосида тўлдирилган бўлса, янги биопаспортда ҳамма маълумотлар лотин
имлосида, бир саҳифаси эса инглиз тилида қайд этилади.
* Фотосурат ҳужжатга эски
услубда ёпиштирилмайди, балки босмадан чиқарилади.
* Ниҳоят, энг муҳими – муқова
охирида микросхема – махсус чип бўлиб, унга паспортдаги барча маълумотлар,
қўшимча тарзда хужжат эгасининг бармоқ излари ҳам киритилган.
* Яна бир жиҳати –
паспортнинг саҳифалари, жумладан виза қўйиш учун ажратилган варақлар сони
кўпайган.
Мутахассислар бундай биометрик
паспортнинг қалбаки нусхасини ясаб бўлмаслигини эътироф этишмоқда.