Бен Аффлек "Warner Bros.” студияси суратга олаётган "Пўлат
одам” фильмининг сиквелида Бэтмен ролини ижро этадиган бўлди.
Аффлек суратга олиш майдончасида Супермен ролини ижро этувчи
Генри Кэвиллнинг шеригига айланади. Шу тарзда илк бор Бэтмен ва Супермен катта
экранда учрашади.
Картинани "Пўлат одам” фильмининг режиссёри Зак Снайдер
суратга олади. Сценарийни Дэвид С.Гойер ёзади («Қора рицарь: Афсонанинг
қайтиши»).
Фильмни суратга олиш ишлари 2014 йилда бошланади, унинг
премьераси эса 2015 йил 17 июлга белгиланган.
Қайд этиб ўтамиз, Аффлек бундан олдин ҳам кинокомиксда суратга тушган: у 2003
йилда "Сорвиголова” фильмида бош ролни ижро этган. Ўшанда 80 миллион долларга
тушган ушбу фильм жаҳон прокатида 180 миллион доллар ишлаб олганди.