Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Автомобил ишқибозлари учун автомебеллар ишлаб чиқарилмоқда


Автоишқибозлар ўзқалдирғочлари билан суткалаб ажралмасликка тайёр одамлар тоифасига киради. Эътиборингизга ўзингизни гараждаги каби ҳис қилишга ёрдам берувчи оригинал
мебеллар обзорини тақдим этамиз. 
Эски "Mercedes 8 Coupe”дан таёрланган каравот
Унда капот остидаги чироқлар, фаралар, "поворотник”лар сақлаб қолинган. Шунингдек, стол устида турувчи лампалар, юмшоқ суянчиқ ва кўплаб ёқимли жиҳозлар ўрнатилган.

"Мазда”дан тайёрланган машина-бар 
Машина-бар "CraftLine GmbH” студияси томонидан "Mazda RX-8” машинасидан тайёрланган. Бу эски автони эҳтиёт қисмларга ажратиб сотиш ўрнига, ундан  қандай фойдаланишга ажойиб мисол бўла олади.

Қаҳва столи
Машинанинг нафақат ташқи кўриниши таассурот қолдириши мумкин. Айрим дизайнерлар мебель предметини яратиш учун қўлланган мотор ёки бошқа эҳтиёт қисмларга ҳам эътибор қаратади. Бу V8 қаҳва столи. Шиша стол орқали асоснинг барча деталларини томоша қилиш мумкин.

М8 офис столи
Уй офиси катта аниқликда автомобиль дизайнини такрорловчи M6 динамик столидан фақат ютади, холос. Стол сифатли материаллардан тайёрланган бўлиб, унга ҳар қандай рангни танлаш мумкин. 

"Fiat 500”дан тайёрланган диван
Ушбу ёқимтой диван "Fiat 500” автомобилидан тайёрланган. Унинг дизайни ичидаги жиҳозларини осонлик билан ўзгартириш имконини берди. Барча модификацияларнинг вазифаси автомобилнинг характерини сақлаб қолган ҳолда қулай ва функционал диванни
яратишдан иборат эди. 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 6109 | Рейтинг: 0| Рейтинг: мазда, автомебеллар, Авто, Mercedes
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:15
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное