Астрономлар қуёшдаги доғлар йўқ бўлиб қолганидан хавотирда
Космик телескопдан олинган маълумотлар қуёшдаги доғлар йўқ бўлиб қолганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Gazeta.ru нашри хабар бермоқда.
Бир неча хафта аввал қўёш доғлар билан тўла эди. Мана бир неча кундан бери астрономлар доғларни умуман топа олишмаяпти ва бундан астрономлар хавотирда, дея ёзади нашр.
Доғлар магнит майдони тортилиши ва паст ҳарорат кузатиладиган жойларда пайдо бўлади. “Доғлар вақти-вақти билан ўзгариши мумкин. Аммо, биз ўнлаб доғларни кўришни кутганимизда битта ҳам доғ бўлмаслиги - бу жуда ғалати”,-дейди астроном Алан Даффи.