Apple қуёшдан қувват олувчи iPhone чиқариши мумкин
Apple компанияси янги патентга эга бўлди, у келажакда қуёш
энергиясида ишлайдиган i-гаджетлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда
Vesti.ru хабар берди.
Патентда қуёш панеллари ва эгилувчан экранли модулдаги
датчиклардан иборат гибрид тизим тасвирланган. У компания томонидан аввалроқ
олинган патентнинг модификацияланган вариантидир.
Нашрнинг ёзишича, Apple ушбу технологиядан яқин орада
фойдалана олмайди. «Замонавий сенсорли экранлар юқори даражада энергия «ейиши»
туфайли, тўлиқ қуёш энергиясида ишлайдиган қурилма заряд олишга улгурмайди», —
дейилади хабарда. Агар у қисман ишлатилса, қуёш энергияси аккумулятор «ҳаётини»
узайтиришга ёрдам беради.
Apple ой бошида кам энергия ишлатадиган экранларни ишлаб
чиқарувчи LuxVue компаниясини сотиб олди. Энди у iPhone’ларнинг кейинги
авлодларида ушбу технологияни қўллаши мумкин.