Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Exclusive Intervyu

Анвар Собиров: “Жонли ижро фоногараммадан қиммат туради”

Баҳорий ва байрамона кайфиятдан илҳомланган хонанда Анвар 
Собиров "Айёминг муборак элим”  деб номланган яккахон концерт дастурини 
мухлисларига тақдим этишга бел боғлади.

26-27-28 март кунлари бўлиб ўтиши кутилаётган концерт дастурига тайёргарлик жараёнлари қизғин. Шу боис, ҳам саҳифамиз меҳмонининг бўш вақтини топиб, суҳбатга чорлаш осон бўлмади.

— Концертга тайёргарлик ишлари қандай кетяпти?
— Концертимизга бу йил анча жиддийроқ тайёргарлик кўряпмиз. 

Аниқроғи, миллийликни соғинган мухлисларимиз учун ушбу концертимизажойиб совға бўлса ажабмас. Тан олиш керак, ҳар бир воҳанинг ўз мухлислари бўлади. Бизнинг концертимизга эса Хоразм қўшиқларини мароқ билан тинглаб, рақсга тушаман, дея ният билан келишади.Концертимиз декорациясида Хива шаҳрини гавдалантирганмиз. 
Дасутарда йигирмадан ортиқ ашула айтадиган бўлсак, тўқсон беш фоизи теша 
тегмаган мавзуларда, маҳзун, шўх, фарғонача, сурхонча, хоразмча қўшиқлар ҳам 
бор. Эски қўшиқларимизни эса захирада олиб қўйиб, талабга қараб куйлаймиз 
(жилмаяди).

— Санъаткорлар концерт беришдан аввал янги қўшиқларини реклама қилишни одат қилишган. Лекин сиз ундай қилмадингиз, шундай экан концертингиз омадли бўлишига ишонасизми?
— Тўғри, қўшиқларни реклама қилиш орқали мухлисларни жалб этсам ҳам бўлар эди. Айтиш жоиз, ҳар бир санъаткорнингўз режаси бор. 

Қўшиқларимизни концертдан аввал реклама қилсак, концерт куни яна ўша эски 
қўшиқларни куйлагандек бўламиз. Ўзимга етарли мухлисларим бор, шундай экан 
қўшиқларимни"пиар” қилишга ҳожат йўқ деб ўйлайман.Неча йилдан бери концерт 
ўтказиб келаётган бўлак, биронта мухлисимиз залдан норози бўлиб чиқиб кетмаган. 
Мен яратган қўшиқларимга ва мухлисларимга ишониб концерт беряпман.

— Анвар Собиров қачон фонограммадан воз кечади?
— Очиғи, бугун жонли ижрода куйламаётган хонандалар қўшиқ 

айта олмайдиган санъаткорлар сирасига киритиляпти. Бу нотўғри!Қолаверса, жонли ижронинг харажатлари фонограммадан бир оз фарқ қилади... Жонли ижрода бемалол 
қўшиқ айта оламан, аммо ҳозирча бунга моддий томонлама тайёр эмасман.

— Концертга Хоразмдан рақс дасталарини таклиф этибсиз, ваҳоланки, пойтахтда ҳам маромига етказиб ижро этадиган раққосалар кам эмас...
Тўғри, пойтахтда ҳам яхши раққослар бор, лекин Хоразм 

рақсини барибир ҳақиқий хоразмлик раққосалар қиёмига етказиб  ижро этиб 
беради.

— Бир тўй хизматида мухлисингизни камситиб, "Кўринишингиз 

бир аҳволда, сиз билан суратга тушмайман”, дея жеркиб берган экансиз. Шу ростми?

— Биринчидан, бу бўлмаган гап. Чунки шу пайтгача ҳеч кимни 

қўпол гап билан дилини оғритмаганман. Кейин нега мухлислар фақат санъаткорларни 
айблайверади? Менинг жаҳлимни чиқарадиган томони, баъзи пайтларда хизмат ёки 
концертда айнан қўшиқ куйлаб турган пайтимизда келиб суратга тушмоқчи бўлишади. 
Биласиз, қўшиқнинг авж қисмлари ичингиздан куч йиғиб куйланади. Айрим мухлислар 
айнан ана шу авжи куйланаётган пайтда келиб, суратга тушмоқчи бўлишади. Тағин мана бу ерда кўзингиз юмилиб қолди, қайтадан тушамиз, деб туриб олишади. Бутун давра сизнинг қўшиғингизни тинглашга шай турса-ю, сиз суратга тушиб юраверсангиз... Бизни ҳурмат қилиб эсдалик учун суратга тушмоқчи бўлишганидан хурсандмиз, лекин суратга тушиш учун қулай пайтни кутиш керак.

Санъатдан ташқари Оилангиз ҳақида нега гапирмайсиз?

Гапираману, лекин батафсил гапиришни истамайман!  
Турмуш ўртоғингиз мухлисларингиздан рашк қилиб турадими?

Рашк қилса керак. Лекин санъатимни тўғри тушунади.
Фарзандларингиз орасида сизнинг касбингизни танламоқчи  бўлгани борми? 
Ўсаётган навдани қаерга бурсангиз, шу ерга қараб шох 

ташлаганидек, фарзанд тарбияси ҳам худди шундай!  Агар Аллоҳ юқтирган 
бўлса, балки санъаткор бўлар...

Ўзингизни яхши оила бошлиғиман деб ҳисоблайсизми?  
Оилада қаттиққўлман, лекин фарзандларимни урмайман. Болани 

урмасдан, яхши гап билан ҳам йўлга солса бўлади. Масалан, мен уйга кириб 
келишим билан фарзандларим шовқин солиб ўтирган бўлишсада, бирдан тинчиб 
қолишади. Эркак киши ўзининг ҳурмати, салобати билан қаттиққўл бўлиши керак, деб ўйлайман.  

Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА суҳбатлашди



Категория: Exclusive Intervyu
Просмотров: 2936 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Анвар Собиров
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
myTarona ma'lumot uchun RAXMAT
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:30
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное