Англиядаги Чичестер шаҳридаги ресторанларнинг биридаги музлаткичда ўлган арслон гўштининг бўлаги топилди. Музлаткичдаги арслон гўшти мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ян Брайтмор томонидан топилган. Бу ҳақда Day.Az нашри хабар беради.
Аслида гўштнинг қўй ёки молни эмас, арслонники экани махсус экспертизадан сўнг аниқланган. Бунинг устига гўшт хўрандаларга уни турли шаклда тайёрлаб тортиш учун тайёрлаб қўйилганди. Ресторан эгаси гўшт ҳайвонот боғидан олингани ва уни итларни боқиш учун ишлатилиши ҳақида айтган.
Гарчи шундай бўлса-да, ресторан ўз фаолиятини давом эттиришига рухсат берилди. Чунки музлаткичда бундан бошқа қонунбкзарлик ҳолатлари аниқланмаган.