"Коинот гўзали-2012" (miss universe) унвонига
америкалик қиз сазовор бўлди.
19 декабрь куни Лас-Вегасда "Коинот
гўзали-2012”
танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Танлов натижаларига кўра америкалик
Оливия Калпо ғолиб бўлди. Бу хақда Agence France-Presse хабар
беради. Анъанага кўра "Коинот гўзали” ўтган йилги ғолиб - анголалик
Лейла Лопеснинг қўлидан тож қабул қилиб олди. Танловда иккинчи ўринни
филиппинлик Жанин Тугонон эгаллади. Учинчи поғонадан эса венесуэлалик Ирен
София Эссер Квинтеро ўрин олди. Оливия Калпо 1997 йилдан бери мазкур
танловда ғолиб бўлган илк америкаликка айланди. Охирги бор бу унвон АҚШ
вакиласи Брук Лигага насиб қилганди. Танловда "Коинот гўзали” унвони
учун турли мамлакатлардан жами 89 нафар қиз "кураш” олиб борди. Танлов
шартларига кўра, иштирокчилар турмуш қурмаган ва фарзанд кўрмаган, ёшлари эса
27 ошмаган ва 18 ёшдан кичик бўлмаслиги керак.