34 йилда қурилган кўприкка 100 мингдан зиёд чўп керак бўлди.
САМОЛЁТ БОҒЧА
Грузиянинг Рустави шаҳрида ғаройиб боғча очилди. Ушбу боғча рўйхатдан чиқарилган Як-42 самолётининг ичида жойлашган. Самолёт боғча Гарри Чапидзе томонидан сотиб олинган. Самолёт Рустави шаҳрига келтирилгач, бир неча ой давомида таъмирланди. Унинг ичида машғулотлар хонаси, ўйингоҳлар барпо этилди. У 20 та болакайни ўз бағрига олишга мўлжалланган бўлса-да, ушбу боғчага фарзандини беришни истовчилар анчагина. Ушбу боғчада тарбияланиш учун келувчи болаларнинг рўйхати бир неча йилгача банд. Ким билади дейсиз, балки бу боғчадан ажойиб учувчилар етишиб чиқар...
ЎЗИНИ ПОЧТА ОРҚАЛИ ЖЎНАТИБ, ПУЛНИ ТЕЖАДИ
Техасда истиқомат қилувчи Чарльз Маккинли иш бўйича Нью-Йоркка кетади ва бир неча йилдан сўнг уйини, ота-онасини жуда ҳам соғинганлиги боис, пулни тежаш мақсадида эни 61 сантиметр, баландлиги 91 сантиметр бўлган қоғоз қутининг ичига тушади-ю, почта орқали Техасга жўнайди. Ўша вақтда Чарльзнинг бўйи 1.74 сентиметр, оғилиги эса — 76.5 килограммни ташкил этарди. Қутининг устидаги "компьютер ва кийимлар бор”, деган маълумот асосида у бир қанча текширувлардан ўтган. Шу жумладан у омборхонада 2 соат кутиб, самолётда 15 соатлик йўлни босиб ўтган ва хавотир ҳамда очликдан бироз вазн йўқотган. Айнан вазн йўқолиши сабаб, қути ичидаги юкнинг енгиллашиб қолганини аниқлаган почтачилар қутини очиб кўришган ва ичидаги қора танли одамни кўриб қўрқиб кетишган.
АНТИҚА BMW
Хитойлик ҳайкалтарош Дай Гэнь "агар автомобил олишга имкон бўлмаса, уни ўзим яратишим керак” деган ҳаёлда BMW русумли автомашинани қизил ғиштдан ясашга муваффақ бўлди. Деярли бир йиллик вақт ичида Дай аввал машинанинг асосини ясади, сўнг тайёр бўлган катта ўлчамдан аста-секин BMW Z4 автомобилининг аниқ нусхасини барпо қилди. Ушбу ғиштин машинанинг узунлиги -5 метр, эни -2,15 метр, баландлиги -1,6 метр, оғирлиги эса 6,5 тоннани ташкил этади. Ойналаридан ташқари машинанинг барча деталлари ғиштдан ишланган. "Мен ушбу санъат асарини, санъатнинг қадрига етадиган бирор бадавлат киши ўз коллекциясини янада бойитиш учун сотиб олади деган умиддаман”, дейди Дай Гэнь.
ТИШ КАВЛАГИЧДАН ЯСАЛГАН КЎПРИК
"Мен ҳар доим бошқалар уддалаши қийин бўлган ишни амалга оширишни орзу қилардим. Бу кўприк мен учун жуда азиз, уни ясаш учун кетган 34 йиллик ҳаётимни мазмунсиз деб хисобламайман, чунки мен ўз орзуимни амалга оширдим” дейди АҚШлик Скотт Вивер. У 1977 йилда Сан-Францискодаги "Олтин дарвозалар” номли машҳур кўприкни оддий тиш кавлагичларни бир-бирига елимлаган ҳолда ясашни бошлайди. 17 ёшида "қурилиши” бошланган ушбу кўприкни Скотт бир неча бор қайта қуради. Чунки муваффақиятсиз ёки қийшиқ чиққан бўлакларнинг ўзини қайта қуриш мумкин бўлмай, балки ҳаммасини бузиб қайта ясашга тўғри келарди. Ўтган йили у кўприкни ясаб тугатди. Бунинг учун унга ҳаётининг 34 йили, 100 000 дан зиёд тиш кавлагичлар керак бўлди. Скотт ўзининг шунча йиллик меҳнатини атиги 40 000 АҚШ долларига сотишни режа қилган. Тўғри, атрофдагиларнинг фикрича бу нарх бундай санъат асарига нисбатан анча паст, деб баҳоланмоқда.