Алишер Узоқовнинг фильми тақдимоти жаҳон даражасида ўтказилади
Яқинда Ўзбекистонда шоу-бизнес сохасида фаолиятини бошлаши эълон қилинган "Catalea Group" компанияси ўзбек фильмларидан бирининг тақдимотини халқаро даражада ўтказишни режалаштирмоқда. Компания машҳур ёш актёрлардан бири Алишер Узоқов билан шартнома имзолаган.
Унга кўра, эндиликда газета, журнал, интернет сайтлари ва телевидениеда эълон қилинадиган Узоқовга тегишли фильмлар, қўшиқлар, фотосуратлар ва у ҳақдаги барча ахборотларнинг муаллифлик ҳуқуқи "Catalea Group" га тегишли бўлади.
Шу муносабат билан компания А.Узоқов томонидан суратга олинган янги бадиий филмнинг барча маркетинг ва реклама ҳуқуқларини ўз бўйнига олди. "Catalea Group" фильмнинг тақдимотини халқаро даражада ўтказмоқчи ва бу республикада биринчи шундай воқеа бўлади.