Таниқли кино актёри Алишер Узоқов йўл қоидасини бузганлиги
учун автомобилидан маҳрум бўлди.
Бу ҳақда у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида эълон қолдирган.
Актёрнинг ёзишича, кеча кечки соат 23:40 да ЙПХ ходими билан тортишгани
учун унинг машинасини жарима майдонига олиб кетишган.
Маълум бўлишича, актёр "Каптива" русумли машинасида бўлган, бироқ у
қандай хатога йўл қўйганини батафсил айтмаган.
Эслатиб ўтмиз, кеча кечки пайт Алишер Узоқов "Гранд" радиосида меҳмон
бўлган ва эфир орқали актёрлик фаолиятини тугатганини маълум қилганди. Афтидан айнан ўша
радиоэшиттиришдан қайтаётганда у ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган кўринади.
Нима ҳам дердик, қонун барча учун баробар. Йўл ҳаракати иштирокчилари, марҳамат
қилиб, йўл қоидаларига амал қилинг!