Абитуриентларнинг апеллация бериш муддати қисқартирилди
Вазирлар маҳкамасининг 27 июнь кунидаги қарорига биноан Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида апеллация бериш муддати қисқартирилди. Бу ҳақда Норма.уз сайти хабар бермоқда.
Энди тест натижаларидан норози бўлган абитуриентлар 15 кун давомида апеллация бериш ҳуқуқига эгалар. Бунга қадар апеллацияни 30 кун давомида бериш мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш 20 июль куни якунланади. Кириш имтиҳонлари эса 1 август куни бўлиб ўтади.