Филиппиннинг Аврора шаҳри, Жанубий Замбоанга провинциясида дафн этилаётган 3 ёшлик қизалоқ кўзини очди, бошқача қилиб айтганда тирилди. Бу ҳақда www.glunews.ru нашри хабар беради.
Қизалоқ бир неча кун безгак билан оғриган. Унинг аҳволи оғирлашгач, ота-онаси шифохонага олиб борган. Беморни бир муддат текширгач, шифокорлар унинг юраги урмаётганини ва қизалоқ безгакдан вафот этганини айтишди.
Қизалоқни дафн этиш чоғида барча яқинлари у билан сўнгги бор ҳайрлашиш истагида қизалоқ ётган тобутнинг устки қисми очилган вақтда, қизалоқ бирдан бошини қимирлатади. Унинг тирик эканини кўрган ота-онаси қизалоқни яна шифохонага олиб боришди.
ishqilib tuzalib ketsinu lekin doktorlani aniqlab tashxis qoymasdan uni o'ldiga chiqarishi yaxshi bomapti. balki rostanam mojiza sodir bolib o'lib, Allox yana jon ato etgandir, bolishi mumkunki Astaxfurillox!