Alnoor Holding компанияси суратга олиниши
режалаштирилаётган Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар хақидаги
сериалнинг бюджети 1 миллиард АҚШ доллари этиб белгилангани ҳақида хабар
берди.
Сериал олдин маълум қилинганидек, уч эмас, балки еттита тўлиқметражли
фильмлардан иборат бўлади. Фильмлар инглиз тилида суратга олиниб, кейинроқ
бошқа тилларга ўгирилади, фильмни яратишдан асосий мақсад Ғарбда Ислом
дини хақида пайдо бўлган ёлғон ва салбий тасаввурни аслида хато эканлигини
кўрсатиб беришдан иборат.
Сериал сценарийсини Ислом дунёсининг обрўли вакилларидан
бири имом Юсуф аль-Карадави ва бир гуруҳ мутахассилар тайёрлашган.
Сериални суратга олиш ишлари қачон бошланиши маълум қилинмаяпти.
Alnoor Holding компанияси Муҳаммад пайғамбар хақида сериал
суратга олиниши ҳақида 2009 йилда эълон қилган эди. Ўшанда лойиҳага Барри
Осборн продюссерлик қилиши айтилганди. Осборн "Узуклар ҳукмдори" ва "Матрица"фильмларидаг
иштироки билан кўпчиликка таниш. Сериалда суратга тушиш учун машҳур, жумладан
Голливуд актёрлари жалб қилинади. Даставвал сериални суратга олиш
учун 150 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилганди. Фильм
сценарийси хақида батафсил тафсилотлар ошкор қилинмаяпти. Шуниси аниқки,
Исломда пайғамбарнинг ҳар қандай тасвири таъқиқланганлиги сабабли,Муҳаммад
пайғамбар фильмда кўрсатилмайди.