Инсон
умрининг 9 йилини телевизор қаршисида ўтказар экан
Тадқиқот натижалари
шуни кўрсатди.
Британиялик олимлар ўтказган тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича,
инсон ўз умрининг 9 йилини телевизор қаршисида ўтказар экан. Шу вақтдан 3 йили
бекорчи дастурлар ва такрорий кўрсатувларга сарфланар экан. 9 йил муддат,
ўртача олганда, бутун умрнинг 15%ини ташкил этгани сабабли, одамлар вақтни
бекорга кетказишар экан.
Сўровномада 2000 минг нафардан ортиқ киши иштирок этди. Ўртача
ҳисоб-китобларга кўра, инсон кунига 3 ярим соат экран қаршисида ўтиради. Ушбу
тадқиқот телевизор қанча вақт ёқиқ бўлганини назорат қилувчи хизмат томонидан
ўтказилди, деб ёзади Raut.ru.
Қайд этилган натижалар тадқиқотчиларни ҳайратда қолдирди. Сабаби инсонлар
бошқа машғулотларга солиштириб бўлмайдиган даражада кам вақт ажратишади.
Хусусан, одамлар харид қилиш, спорт билна шуғулланиш, оила аъзоларига эътибор
қаратишдан кўра телевизор томошасига беш баробар кўп вақт сарфлашади. Яъни,
юқорида айтиб ўтилган машғулотларнинг ҳар бири учун 650 кундан вақт кетади.
Одамлар нафақат телевизор олдида ўтиришади, балки умрларининг 16 ойини такрорий
кўрсатувларни томоша қилишга ва икки йилини бефойда дастурлар томошасига
сафрлашар экан. Бу ҳақда сўровнома қатнашчиларининг ўзлари тан олишди.
Шунингдек, янги йил таътилларида ўрта ёшли киши кунига 5,5 соат телевизор
қаршисида ўтирар экан. Таъкидлаш жоизки, бу вақтнинг ярми кўрсатувларни
такроран кўришга сарфланар ва одамлар бундай ҳолат байрам кунлари учун хос
эканлигини қайд этишди. Томошабинларнинг 75%и ўн йиллардан буён анъанавий
тарзда намойиш қилинадиган фильмлар учун вақт сарфлашса, 10% оилалар телевизор
қаршисида овқатланишади. Экран қаршисида энг кўп вақт кетказадиган инсонлар
нафақахўрлар бўлиб, маълум бўлишича, 65 ёшдан ошган кексалар кунига 6 соатдан
ортиқ телевизор томоша қилишади.
Girt bekorchi bolsam kechgacha korib otiraveraman lekin hozirda faqat tilfon internetdan yangi kinolarni koraman qoshiq eshtishni yoqtiraman tilvizorni esa umuman kormayapman ham