Бугун Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жомий айланаси ҳудудида
жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида пропан газ баллони портлаган,
оқибатда бир киши ҳалок бўлган.
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин ҳавфсизлиги шаҳар бошқармасидаги ишончли
манбаларнинг хабарларига кўра, мебель цехи ҳудудида олиб борилаётган
пайвандлаш (сварка) ишлари чоғида пропан газ баллони ишлатилган.
Эҳтиётсизлик сабабли газ баллони портлаб кетган, бунинг оқибатида эса бир
киши ҳалок бўлган ва яна бир киши жабрланган.
Маълумотларга кўра, мебель цехи анчадан буён ишламаётган бўлиб, уни иш
жараёнига тайёрлаш ишлари олиб борилган, бунинг оқибати эса ўлим билан якун
топган.