Жаҳон чемпионати мадҳиясини ким ижро этиши маълум бўлди
Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг мадҳиясини
ижро этадиган санъаткорлар номи маълум бўлди.
ФИФА бош котиби Жером Валкенинг маълумотларига кўра, мазкур таронани
америкалик поп-юлдуз Женнифер Лопес, рэпер Питбул ҳамда бразилиялик
хонанда Клаудиа Лейтте ижро этадиган бўлишди.
Мадҳия "We are one” ("Биз бир бутунмиз”) дея номланиб, уч тилда, яъни инглиз,
португал ва испан тилларида ижро этилади.