Сўнгги йилларда дунё олимлари кўк чойнинг афзалликлари ҳақида бонг урмоқдалар. Бироқ.
Швециядаги Каролин институти ходимлари олиб борган тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, қора чой ҳам талайгина фойдали жиҳатларга эга экан: ҳар куни ушбу ичимликдан тўрт пиёла истеъмол қилиш инсульт хасталиги келиб чиқиш хавфини камайтиради.
"The Daily Mail” нашрининг ёзишича, 1997 йилдан буён амалга оширилаётган тажрибавий жараёнларда саксон мингга яқин одам иштирок этган. Олимлар қора чой таркибида юрак фаолиятига ижобий таъсир этувчи ва бош мия учун фойдали бўлган флавоноид моддаси мавжуд эканини аниқлаган.