Ўзбекистон Республикаси Президенти "Рамазон
ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарорни имзолади.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2013 йилда Рамазон ҳайитининг
биринчи куни 9 август жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини
инобатга олиб, 2013 йил 9 август дам олиш куни деб эълон қилинди ва ушбу кун
мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Республика "Нуроний”, "Маҳалла” жамғармалари, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати
ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотларига Рамазон ҳайитининг
жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос
равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва
бошқа оммавий ахборот воситаларига эса Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ
тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.