Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Ko'ngil bog'i-soundtreck
. Kuz ertagi-soundtreck
. Osiyo-Soundtreck
. Muxabbat va Extiros - Soundtreck (love)
. Choli Qushi-soundtreck
. Efir Sirlari - Soundtrack
. Efir Sirlari - Soundtrack 5
. Saroy Javohiri-Soundtreck6
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Lola - NEGA [soundtreck JODUGAR]
. Великолепный Век-Soundtreck 2
. Qor Alangasi - Soundtreck [Dream]
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. Pazanda - Did You Forget (Soundtrack)
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Ўзбекистонда 15 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ошади

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2013 йил 11 июль куни "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.

Унга кўра, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилади. 


2013 йилнинг 15 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 91 530 сўм;

ёшга доир пенсиялар – ойига 179 020 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 179 020 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 109 850 сўм миқдорида белгиланади. 


Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириш топширилган.

 Manba:darakchi.uz



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3669 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:49
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное