Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдани «Пахтакор» стадионида кечган драматик учрашувда Иордания терма жамоасига пенальтилар сериясида умумий ҳисобда 8:9 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақти Амманда қайд этилган ҳисобида якунига етди - 1:1. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Анзур Исмоилов иорданияликлар дарвозасини ишғол этиб, Ўзбекистон терма жамоасини олдинга олиб чиққан эди. Биринчи бўлим якунига етишига 2 дақиқа қолганда меҳмонлар ҳимоячиси Саид Муржан узоқ масофадан зарба йўллаб Мурод Зуҳуров дарвозасини ишғол этди.
Иккинчи бўлимда ҳам, қўшимча икки бўлимда ҳам ҳисоб ўзгармади ва ғолибни пенальтилар сериясида аниқлашга тўғри келди.
Лотореялар баҳси ҳисобланган пенальтилар сериясида омад Иордания терма жамоаси футболчилари томонида бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан Одил Аҳмедов ҳамда Анзур Исмоиловлар пенальтини аниқ амалга ошира олмадилар. Пенальтилар сериясидаги умумий ҳисоб эса - 8:9.
Шу тариқа, қитъалараро плей-офф босқичида Ҳуссам Ҳассан бошчилигидаги Иордания терма жамоаси ўйнайдиган бўлди.
ЖЧ-2014 САРАЛАШ. ОСИЁ, ПЛЕЙ-ОФФ ЖАВОБ УЧРАШУВИ
ЎЗБЕКИСТОН - ИОРДАНИЯ — 1:1.
Пенальтилар серияси — 8:9
Дастлабки ўйин: 1:1