Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитова вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитова вафот этди. Бу
ҳақда Shov-shuv.uz сайти 1-январда хабар берган. Маълумотларга кўра,
Олмахон Ҳайитовани қандли диабет хасталиги қулатган. Олмахон Ҳайитова 73 ёшда
эди.
Олмахон Ҳайитова 1995-2003 йилларда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг Хоразм
вилояти бўлими раҳбари, 2003 йилдан эса Тошкент маданият институтида профессор
сифатида ишлаган. Репертуаридан оммабоп қўшиқлар, мумтоз ашулалар, Хоразм халқ
достон қўшиқлари, бастакор ва композиторларнинг асарлари, шунингдек, туркман,
озарбайжон халқ қўшиқлари ўрин олган эди.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси маълумотларига кўра, аёллар орасида тор чалиб
куйлашни расм қилганлардан бири бўлган Олмахон Ҳайитова 1993 йили Ўзбекистон
халқ артисти унвони билан тақдирланган эди.