Ўзбекистон халқ артисти
Озодбек Назарбеков Европага сафар қилиш олдидан иккита янги —
"Ўзингга ўхшамай қолдинг”, "Севиб қолмадимми?” номли қўшиқларини
тайёрлаб, уяли алоқа телефонига ёзиб олган экан. Маълум вақт хорижда бўлиб ўз
юртига қайтган хонанда не кўз билан кўрсинки, қўшиқ аллақачон интернет сайтлари
орқали мухлисларга тарқалиб кетибди. Назарбеков эса, қўшиқни Янги йил
байрамидан кейин омма эътиборига ҳавола этишни ният қилган экан.
Шу кунларда хонанда уяли телефонидан қўшиқнинг ўғирланишига сабабчи бўлганларни
ахтариш билан овора. Балки бу қўшиқнинг интернет орқали тарқалиб кетиши
Назарбековнинг айрим режаларини барбод қилгандир? Дарвоқе, юқоридаги икки
қўшиқнинг шеъри муаллифи ҳам хонанданинг ўзи. Назарбеков шеърларини
"Сафарий” тахаллуси остида ёзади. Бунинг сабаби билан қизиққанимизда, шу
нарса маълум бўлдики, хонанда шеърларини асосан узоқ юртларга сафар қилган
пайтида битар экан.