Узоқ кутилган премьерага оз қолди
"Геолог.
Ўлимдан кучли” фильмининг тақдимот куни маълум бўлди.
22 май куни
йилнинг энг кутилаётган фильми "Геолог. Ўлимдан кучли” фильмнинг тақдимоти
бўлиб ўтади. Фильмнинг жаҳон премьералари Тошкент, Москва ва Нью-Йоркда бўлиб
ўтади.
Ўзбекистоннинг илк
продюссерлик фильми Royal Cinema ва Mega Cinema кинотеатрларида 23 майдан намойиш этилади.
Uz24.uz нашрининг хабар беришича, фильмнинг дубляж иши Европанинг энг
йирик студияларидан бири – Москванинг «Синелаб» компаниясида амалга оширилган.
Фильм ижодкорлари: продюсер Ойбек Абдушукуров, лойиҳа муаллифи Мухлиса Азизова, режиссёр Дилмурод Масаидов, оператор Дилмурод Турдибоев ва композитор Шуҳрат Зокировлардир. Фильмда актёрлардан Бобур
Юлдашев, Адиз Раджабов, Олег Галахов, Нозим Тўлахўжаев, Гулчеҳра Жамилова,
Михаил Каменский ва Сейдулла Малдахановлар суратга тушишган.
Фильмга
саундтрек хонанда Шаҳзода томонидан ижро этилган.