Яш Чопра Катрина Кэйф, Шохрух Хон ва Анушка Шарма иштирокидаги янги фильмини номлашга шошмаяпти. Медиа эса аллақачон ушуб фильмни ўзбошимчалик билан номлашга ҳам улгурди: "Лондон ишқ”. Ҳаммасига, фильмнинг илк лавҳалари Буюк Британия пойтахтида суратга олингани сабаб бўлди. 2012 йил Ҳиндистонда кенг нишонланадиган "Дивали” (декабр ойи) байрамида киномухлисларга тақдим этилиши режалаштирилган картина яратилишига тахминан бир йил сарфланиши режалаштирилган бўлса, яхши сценарий ва ғоя ижодкорлиги "Вир ва Зара” намойишидан кейин бошланди. Яш Чопра нуроний чол бўлганига қарамай, ёшлик, севги баҳорини жуда яхши илғайди ва томошабин қалбига сохта лавҳаларсиз таъсир қила олади. Шу боисми, унинг киносарлари неча йилларки "қаримай” яшаяпти!
Яш амаки бу галги картинаси куй ва қўшиқларига ҳам алоҳида урғу қаратмоқда. Ҳеч бўлмаса, "Вир ва Зара” картинаси даражасида бўлиши керак, ундан кам эътибор қозониши мумкин эмас. Шу мақсадда, катор тақдимотларда мукофотлар билан сийлаб келинаётган икки "гигант” ижодкор А.Р.Раҳмон ҳамда Гулзор зиммасига жуда катта масъулиятли вазифа юкланган: картина қўшиқлари томошабинларни ҳам йиғлатиши, ҳам хурсанд этиши, энг муҳими, оммалашиши шарт!
Айни пайтда эса Яш Чопра оммадан илтимос қилмоқда: узоқ кутилган картинани ОАВ номлагани каби "Лондон ишқ” деб атамасдан, балки ҳақиқий номини кутишсин! Шошмасангиз, бундан бошқача ҳам бўлиши мумкин, Яш амаки! Аслида номланмаган картинадан хунуги йўқ...Бу ҳақда насиб этса, шахсан ўзингизга Сингапурда, IIFA тақдимотида кўришганда ҳам айтамиз!