UZINFOCOM маркази UZ миллий доменининг 19 йиллиги муносабати
билан барча интернет фойдаланувчиларига, жумладан, вебусталарга, ёш
ва тажрибали фойдаланувчиларга FOR.UZ лойиҳасини тақдим этади.
Марказ сайтида 29 апрель куни эълон қилинган хабарга кўра, ушбу лойиҳа ўз
шахсий сайтини очган ҳолда алоҳида домен сотиб олишни истамаган
фойдаланувчилар учун мўлжалланган, дея хабар беради Anons.uz.
Ушбу лойиҳа орқали name.for.uz кўринишидаги учинчи даражали доменни бепул
олиш мумкин. Бепул доменни қўлга киритган фойдаланувчи ўз ҳоҳишига кўра
ундан фойдаланиши, мавжуд сайтга ёки янги сайтга бириктириши, шу билан бир
қаторда захирада сақлаш имкониятига эга бўлади.
Доменни қўлга киритиш учун фойдаланучи Ягона рўйхатдан ўтиш тизими —
ID.Uz’да рўйхатдан ўтиб, PassportID мақомига эга бўлиши лозим.