Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Gulperi - Soundtreck music (Turk serial)
. Qish Sanatasi-Soundtreck2
. Qirol va Kanizak - Soundtreck
. Qirolicha - Soundtreck (Mishel xonim)
. Qish Sanatasi-Soundtreck
. Muhabbat tafti - Meri Aankhon Mein
. Efir Sirlari - Soundtrack 3
. Pazanda - The Sound of Love
. Samomiy Ishq-soundtreck
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Kelin - Soundtreck (Hind serial)
. Ko'sem - Soundtreck (Turk serial)
. Shamollar Mamlakati - soundtreck love (korea)
. Sevgi Iztirobi - Nihan Muzurluk Peinde
. Muxabbat va Extiros - Soundtreck (love)
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

УЗЕЙИР МЕҲДИЗАДЕ ЎЗБЕККА КУЁВ БЎЛАДИ...МИ?!

ФАҚАТ БИЗНИНГ САЙТИМИЗ УЧУН ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ БЕРГАН ОЗОРБАЙЖОН ЮЛДУЗИ СИРЛАРИНИ ОШКОР ЭТДИ: БИРИНЧИ ИШЛАБ ТОПГАН ЧОЙЧАҚАСИДАН ФОНОГРАММАГАЧА!


Азалдан элимиз орасида озорбайжон мусиқасига қизиқиш катта. Шу боисданми, бугун юртимизда бу рақсбоп санъатнинг мухлислари талай топилади. Балки, бизга озорбайжон тили яқин, мусиқасида ҳам ўзбекчага ўхшашлик борлиги учун ҳам дилдан қабул қиламиз.  Хабарингиз бор яқинда Узейир Меҳдизаде Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, Самарқанд ва Тошкентдаги гала-концертда қўшиқлар куйлаб, мухлисларини хушнуд этди. Бу шунчаки одатий таъриф бўлди.  Қўшиқлари рақсбоп бўлгани учун ҳам ҳаммани оёққа турғизди. Узейир Намиқ Қорачухурлудан кейин ташриф буюрган озорбайжонлик  иккинчи  юлдуз. Ҳа, юлдуз дейишимизга асосимиз бор. У энди 22 ёшга тўлганига қарамай, Россияда қатор концертлар беришга улгурган. Альбомлари Бакуда сотилиш рейтинги бўйича биринчи ўринда. Интернетда клип ва қўшиқларини излаш бўйича ҳам биринчиликда! Агар, юртимиздаги шуҳратини инобатга олсак, сўнгги пайтда бирон кафею ресторан ёҳуд кўнгилочар тамаддихонадаги мусиқий онлар унинг хитлари жарангисиз ўтмай қолди! Таъбир жоиз бўлса, йигитчанинг - Узейирнинг тез орада бундай машҳурликка эришишини Шохрух ва "Уммон”га қиёслаш мумкин! Муҳими, ёшликдаги бу юлдузли онларнинг узоқ умр кўриши!

Шундай қилиб, интервью учун у истиқомат қилаётган пойтахтимиз марказидаги тўрт юлдузли меҳмонхонага таклиф этишди. Продюсер у интервью учун тайёр туришини телефон орқали кимгадир уқтирди. Биз хонага кўтарилдик. Таниш хона. Ахир, айнан шу хонада Намиқ Қорачухурлу билан ҳам учрашгандик. Жуссаси  Шохрухникидай кичкина йигит.Самимий табассум ва саломи билан қарши олди. Афтидан журналистлар билан кам суҳбатда бўлган шекилли, уятчан, кўзларини столга қадади.

-Хўш қайси тилда сўзлашамиз? Инглиз, рус, ўзбек...

-Ўзбек тилида. Ахир тилларимиз бир-бирига жуда яқин. Ўзбек тилидаги кўп сўзларни яхши тушунаман. Ўйлайманки, сиз ҳам мени англайсиз.

-Хуш келдингиз, Марказий Осиёнинг "юраги”га. Пойтахтимиз ёқдими?

-Аэрапортдан тўғри меҳмонхонага олиб келишди. Ҳали овқатланишга ҳам улгурмадик (кулади). Очиғини айтсам, машина ойнасидан ташқарига боқишни ҳам унутибман. Ҳаяжон босди шекилли. Энг муҳими, ҳавоси тозалигидан, мусаффо осмондан кўнглим тоғдек кўтарилди. Бироқ, Ўзбекистонга келгунча қадар, интернет орқали анча фотосуратларини кўришга муваффақ бўлдим. Очиғи. Жуда ёқди.

-Мана, иккита концертда иштирок этасиз. Нималарни кутяпсиз?

-Мухлисларим кўзидаги қувончни. Аслида шуни кўриш ва амин бўлиш учун келганман! Нима деб ўйлайсиз, стадионга томошабин келармикан? Ахир, катта ўйингоҳ бўлса!

-Хавотир олманг, келади. Ахир, Самарқанд аҳли жуда санъат шайдоси. Сизнинг мухлисларингиз бу вилоятда анча топилади. Бокуда шоу-бизнес қандай ривожланмоқда?

-Жудаям яхши. Ижодкорлар кўп. Ҳамма меҳнатига яраша ҳурмат қозоняпти.

-Намиқ Қорачухурлу ҳам Тошкентда концерт берганди. Саройда бўш жой кўп қолган бўлса-да, концертнинг ўзи жуда файзли ўтганди. Унинг ижодига муносабатингиз?

-У озорбойжон мусиқаси даҳоларидан бири! Мейхана услубининг қироли у! Намиққа ҳавас қиламан. У каби машҳур бўлсам дейман.

-Қизиқ, яна қаерларда гастролда бўлгансиз?

-Россиянинг кўплаб шаҳарларида концертлар берганман.

-Ҳақиқий юлдузлик аслида пойтахтдаги яккахон концертлардан бошланади. Бокуда бу борадаги ютуқларингиз?

-Очиғи, ҳали яккахон концерт бермадим. Энди ўз кучим билан ҳаракат қиламан.

-Ҳечам рейтингингиз ҳақида қизиқиб кўрасизми? Ҳозирги пайтда Озарбойжонда ёшлар орасида энг машҳур ким?

-Мақтаняпти демасангиз айтаман! ...Зангори экран қаршисида ўтирар эканман, турли мусиқий каналларни ковлайман! Унисида ҳам, бунисида ҳам хит-парадларнинг энг олий ўрни ҳозирча каминага тегишли бўляпти.

-Нечта альбомингиз бор?

-5 та! Мана яна энг янгиси устида ишлаяпман. Янги альбомимда иккита янги қўшиғим оммалашишига ишонаман.

-Санъатдаги энг яқин суянчиғингиз ким?

-Ўзим. Ҳаммаси ўз ғояларим, ўз меҳнатларим самараси. Пулларни ҳам ўз чўнтагимдан сарфлайман.

-Наҳотки, санъатга илк қадамингизда бирон инсон на моддий, на маънавий жиҳатдан кўмакдош бўлмаган?

-Шундай инсон бўлса, қани олдимга келсин! Айтяпман-ку, ҳаммасига ўз кучим билан эришиб келяпман. Албатта, Яратганнинг инояти билан!

-Ҳозир машҳурсиз. Тирикчилик учун истаганда пул топа оласиз. Бироқ,  биринчи қўшиғингизни ёзиш учун пулни қаердан топгансиз?

-Ўсмирлик чоғларимдан бошлаб, тўйларда синтезатор (мусиқий асбоб) чалиб, чойчақа топганман. Йиққан пулларимга қўшиқ ёздим. Студиялар орзу эди. Уйда компьютерда ўзим бир амалладим. Шукр, кам бўлмадим. Натижа эса бугунгидай!

-Қийинчилик кўрган экансиз, насиб этса узоққа борасиз. Чунки, ҳаётингиздаги ҳар бир нарсанинг қадрига етасиз. Ҳақиқий санъаткор истеъдоди қондан қонга ўтади дейишади. Оила муҳитингиз қандай?

-Бобом бир пайтлар Туркияда истиқомат қилган. Эшитишимча, у киши сурнай чалган. Оилавий муҳитимизга келсак, мендан бошқа биронтамиз санъат соҳасида эмасмиз. Отам таниқли спорт устаси.

Шу орада орқадан, концерт ташкилотчиларидан бири Собиржон Нуриддинов савол ташлаб қолди:

-Ўзбекка куёв бўлармидинг? Концертда бирон ўзбек мухлисанг севиб қолса-чи?

(кулади). –Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозирча севгилим йўқ. Демак, қизларда катта имконият бор!

-Ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланасизми? Мухлислар билан муносабатлар қандай йўлга қўйилган?

-Ҳа. Асосан, "одноклассники”дан фойдаланаман. Бироқ, бир кунда юзлаб хатлар келади. Ҳар бирига жавоб беришга вақтим йўқ. Буни уддалаб бўлмайди. Телефон қўнғироқлари ҳам тинмайди. Уларнинг ҳам ҳар бирига жавоб беришга улгуролмайман. Шу боисдан мени тўғри тушунишади деган умиддаман.

-Ҳозир, ўзбек санъатида фонограммага қарши қаттиқ кураш олиб бориляпти. Унинг самараси ўлароқ, жонли ижрода яхшими ёмонми куйловчилар сони ортиб бормоқда. Бу борада сизларда қандай?

-Фонограммани йўқотишнинг катта бир омили бу яхши ва истеъдодли мусиқачиларнинг кўпайиши. Бу бутун дунёда муммо деб биламан. Ахир, энг истеъдодли мусиқачилар аллақачон ишини топган. Шу боисдан ҳозирча фонограмма орқали куйлашга мажбурман. Бироқ, ҳали ҳеч ким нолиганича йўқ.

-Тошкент ва Самарқанддаги концертларда ҳам фонограмма орқали ижро этасизми?

-Албатта. "Йўқ” деб алдай олмайман. Ахир, мусиқачилар йўқлигини ҳамма кўради, билади. Муҳими, юракдан куйлайман! Жонли куйлашимни эса исботлашим шарт эмас. Мухлисларим буни жуда яхши билади.

-Қани суҳбат сўнгида бир жонли ижродан бўлсин-чи?!

-Узейир Меҳдизаде Ўзбекистондами ё Озорбайжонда ўз мухлисларин хушнуд этур...Бундан ўзи ҳам, мухлислари ҳам шодмон бўлур...

(хонанда мейхана услубида тўқиб куйлади)

-Балки вақт кўпроқ бўлганида бундан ҳам яхшироқ куйлаган бўлармидингиз? Муҳими, жонли ижрода куйлашингизни кичик бўлса-да, исбот эта олдингиз. Баракалла, Узейир! Гўзал Ўзбекистонда хуш кўрдик! Самимий суҳбат учун ташаккур.

-Сизларга ҳам ташаккур! Самимиятга самимият билан! 

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3974 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:55
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное