Турли туман роллари билан томошабинлар юрагига махкам
жойлашиб олган Улуғбек Қодиров яқиндагина Рустам Саъдиевнинг "Эркатой” фильмида
бош рольни ижро этди. Мазкур фильм яқин кунларда кино шинавандалари эътиборига ҳавола
этилади.
Кетма-кет фильмларда янги образларни яратишдан ташқари
хонандаликни ҳам уддалаяпти. Тез кунларда Улуғбек Қодировдан рақсга чорловчи
"Аха аха” деб номланган таронани қабул этишингиз мумкин. Актёрнинг хонандалик
маҳоратини ҳам баҳолашингиз мумкин.
Яна маълум бўлишича, Улуғбек Қодиров баҳор ойида бутунлай
ўзгаракан! Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, имижи, кўриниши, ижодида катта
ўзгаришлар содир бўлади! Актёрнинг шахсан ўзи ушбу маълумотларни тасдиқлади.
Қандай
ўзгаришлар эканини эса яқин кунларда билиб олишингиз мумкин.